20:41 / 16.01.2019
3 354

Жанубий Корея Хитойни мағлуб этди, Қирғизистон эса деярли плей-оффда

Жанубий Корея Хитойни мағлуб этди, Қирғизистон эса деярли плей-оффда
Осиё Кубоги-2019 мусобақасининг С гуруҳидан ўрин олган жаомалар 3-тур ўйинларини ўтказишди.
Жанубий Корея ва Хитой термалари биринчи ўрин масаласини Абу-Даби шаҳрида ҳал қилишди. Бу баҳсда корейслар рақибларига имкон қолдирмадилар.

14-дақиқада Ҳван Ий Чо пенельтини аниқ бажариб, жамоасини олдинга олиб чиққан бўлса, иккинчи бўлим дебютида Ким Мин Чэ номинал мезбонларнинг иккинчи голини урди.
Гуруҳнинг иккинчи ўйинида Қирғизистон термаси Филиппин билан баҳс юритди. Бу ўйинда қўшниларимиз ишончли ғалабани қўлга киритишди.

Қирғизлар сафида Виталий Люк хет-трик қайд этди. Жанубий осиёликларнинг жавоб тўпига Степан Шрек муаллиф бўлди.
Шу тариқа, гуруҳдаги вазият қуйидагича тус олди: 1. Жанубий Корея (9 очко); 2. Хитой (6); 3. Қирғизистон (3); 4. Филиппин (0).
Қирғизистон термасида плей-оффга йўлланмани қўлга киритиш учун жуда яхши имкониятга эга бўлди.

Осиё Кубоги-2019, 3-тур
С гуруҳи
Жанубий Корея – Ҳитой 2:0 (1:0, 1:0)
Голлар:
1:0 – 14, пенальти Хван Ий Чо, 2:0 – 51 Ким Мин Чэ.
Жанубий Корея – Ким Шин Гю, Ким Мин Чэ, Ким Чин Су, Ким Ён Гвон, Ким Мун Хван, Хван Ин Бом, Чон У Ён, Ли Чҳон Ен (Чу Се Чон, 81), Хван Хи Чҳан, Хван Ий Чо (Чжи Дон Вон, 70), Сон Ҳин Мин (Ку Ча Чҳол, 89).
Ҳитой – Янь Цзюньлин, У Си (Гао Линь, 61), Ши Кэ, Чжан Линьпэн, Чжэн Чжи (Чи Чжунго, 57), Цзинь Цзиндао, Чжан Чэндун, Имин Лю, Чжао Сюйжи, Лю Ян (Юй Ханьчао, 74), Юй Дабао.
Огоҳлантиришлар: Чао Сюйжи (20), Чан Чэндун (21), Чжан Линьпэн (79), Гао Лин (90).

Қирғизистон – Филиппин 3:1 (1:0, 2:1)
Голлар:
1:0 – 24 Люкс, 2:0 – 51 Люкс, 3:0 – 77 Люкс, 3:1 – 80 Шрек.
Қирғизистон – Кадирбеков, Юсупов, Козубаев, Кичин, Исраилов (Сидиқов, 73), Жиргалбек-уулу, Мусабеков (Землянухин, 80), Сағинбаев, Бернхардт, Мурзаев (Рустамов, 85), Люкс.
Филиппин – Фалькесгор, Альваро Сильва, Сато, Палла (Дайзон, 75), Рид (Янгхазбенд, 60), Отт (Янгхазбенд, 59), Вудленд, Ингресо, Райхельт, Шрек, Патиньо.
Огоҳлантиришлар: Палла (2), Козубаев (12), Мусабеков (36), Альваро Сильва (45), Вудленд (66), Бернхардт (66), Ингресо (90).

Манба: www.uff.uz

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Спорт » Жанубий Корея Хитойни мағлуб этди, Қирғизистон эса деярли плей-оффда