Японияни мағлуб этган Вадим Абрамов эртанги ўйиндан олдин фикр билдирди

Осиё Кубогининг 3-тур доирасидаги Япония - Ўзбекистон учрашуви олдидан "Championat.asia" сайти етакчи мутахассисларимиздан терма жамоамизнинг ўйини ва иштироки ҳақида эксперт фикрини тақдим этади.
Терма жамоамизнинг собиқ устози ва айни пайтда "Бунёдкор" бош мураббийи вазифасида ишлаётган Вадим Абрамовнинг фикрлари билан қизиқдик.
Маълумот учун, Ўзбекистон терма жамоаси фақат бир марта Японияни мағлуб этган. Ўшанда жамоамизда айнан Абрамов бош мураббий эди.
"Ҳозир терма жамоада кўп нарса ўзгариб кетган. Шу боис бир нарса дейиш қийин. Бироқ Японияни мағлуб этиш керак. Бизга ҳатто дуранг ҳам етарли. Менимча терма жамоанинг ҳозирги бош мураббийи Япония устидан қандай ғалаба қозониш кераклигини яхшироқ билади", - дейди Вадим Абрамов. “Zamin”ни Telegram'да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг