Кеча Ню-Йорк шаҳрида бугун бўлиб ўтадиган бокс жангларидан олдин вазн тортиш маросими ўтказилди.
Бокс оқшомининг асосий қарама-қаршилигида супер оғир вазн тоифасининг IBF International ва WBO NABO чемпионлик камарлари соҳиби 34 америкалик Брайант Женнингс бокс бўйича Колумбия терма жамоаси собиқ аъзоси ҳамда 2008 йилги Олимпиада чемпиони 31 ёшли Оскар Ривасга қарши ўтказади.
Жаҳон чемпионлиги титулига собиқ даъвогар Брайант 225,25 фунт (102 кг) вазн тўплаган бўлса, унинг рақиби 234 фунт (106 кг) тош босди.
Шунингдек, ушбу бокс кечасининг яна бир тўқнашувида Рио-2016 Олимпиадаси чемпиони ҳамюртимиз Фазлиддин Ғоибназаров ҳам рингга кўтарилади. У бу жангга қадар 141,5 фунт / 64,1 кг вазнга эга бўлган бўлса, рақиби Рикардо Гарсия 142 фунт / 64,4 кг ундан бироз озгина оғирроқ чиқди.
Эслатиб ўтамиз, Фазлиддин профессионал рингда 6 маротаба жанг қилган ва уларнинг барчасини ўз фойдасига ҳал қилган (3 та нокаут). Рикардо Гарсия эса 19 маротаба жанг қилиб, 14 маротаба ғалаба қозонган (9 та нокаут). 4 та жангда мағлуб бўлган. Битта баҳсда эса дуранг қайд этган. “Замин” янгиликларини “Facebook”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Damas учун онлайн контрактация очилади
Эрон президенти жиддий баёнот берди: «Исроилдан ҳеч нарса қолмайди»
Германиянинг Knauf компанияси Россиядан бутунлай чиқиб кетишини тасдиқлади
Россия дунёдаги биринчи водород ёқилғили автомобилни тақдим этди
Германияда мактаб ўқувчилари оммавий равишда ислом динини қабул қилмоқда
ҲАМАС етакчиси: Исроил Рафаҳга кирса, Фаластин халқи оқ байроқни кўтармайди
Сариқми ёки яшил: қайси турдаги банан фойдалироқ?
Қайси кундалик одатлар иммунитет пасайишига олиб келишини биласизми?