
Янги мавсум учун тайёргарликни БААда олиб бораётган "Локомотив" клуби бугун мазкур йиғин доирасида Словакиянинг етакчи жамоаларидан бири - "Жилина"га қарши баҳс олиб борди. Мазкур учрашувда "темирйўлчилар" 2:0 ҳисобидаги ишончли ғалабани қўлга киритишди.
Эслатиб ўтамиз, бундан бир неча кун олдин Андрей Фёдоров шогирдлари Москванинг "Спартак" клубига 2:5 ҳисобида имкониятни бой берган эди.
Тошкентликлар 21 январь куни Даниянинг 10 карра чемпиони "Брондбью" жамоасига қарши майдонга тушадилар.
Назорат ўйини
"Локомотив" - "Жилина" (Словакия) 2:0
Голлар: Алишер Шоғуломов (82, 1:0), Тимурхўжа Абдуҳолиқов (89, 2:0).
"Локомотив": Жавоҳир Илёсов, Фарруҳ Иброҳимов, Сергей Прохоров, Игорь Йелич, Диёржон Туропов, Садриддин Абдуллаев, Жамшид Искандеров, Сеия Кожима, Филипп Райеватц, Алишер Шоғуломов, Тимурхўжа Абдуҳолиқов.
Заҳирадан тушганлар: Маъмур Икромов, Бобур Эргашев, Бобур Отахонов, Авазбек Ўлмасалиев, Жалолиддин Жумабоев, Улуғбек Абдуллаев, Асад Эргашев. «Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар