10:10 / 19.01.2019
3 719

Жавоҳир Сидиқов гуруҳ босқичида энг кўп хавфли вазият яратган

Жавоҳир Сидиқов гуруҳ босқичида энг кўп хавфли вазият яратган
Осиё Кубогида иштирок этаётган Ўзбекистон терма жамоасининг энг ёш аъзоси – Жавоҳир Сидиқов гуруҳ босқичининг ҳар учала баҳсида ҳам бошланғич таркибда майдонга тушган уч футболчидан бири бўлди. У Эктор Купер қураётган жамоанинг марказ чизиғида энг асосий ижрочилардан бирига айланган. Буни қуйидаги факт ҳам тасдиқлайди: ортда қолган учта ўйинда Сидиқов барчадан кўп – 5 марта хавфли вазиятни юзага келтирди (Машарипов, Шомуродов ва Ҳамдамовда бу кўрсаткич – 4 марта).

Сидиқов 2018 йил март ойида Марокашга қарши ўртоқлик учрашувида миллий терма жамоадаги дебютини нишонлаган эди. Купер уни илк йиғинига чақирмаган бўлса-да, охирги 6та ўйиннинг барчасида асосий таркибда майдонга туширди. У МТЖ либосидаги ўнинчи ўйинида – Туркманистонга қарши баҳсда дастлабки голини урди.

[media=https://www.youtube.com/embed/yq87dIXwGBw]
Жавоҳир миллий жамоага келгунга қадар U-17, U-19 ва U-23 термаларида тўп суриб келди. У 2012 йилда Дилшод Нуралиев қўл остидаги ўсмирлар термасида, 2018 йилда эса Равшан Ҳайдаров мураббийлигидаги олимпия терма жамоаси сафида Осиё чемпиони бўлди; 2013 ва 2015 йиллардаги жаҳон чемпионатларида иштирок этди.

Иқтидорли яримҳимоячининг клубдаги фаолиятига тўхталсак, аввало у «Пахтакор» академияси тарбияланувчиси эканини таъкидлаш керак. Илк устози – Дилшод Нуралиев. Сидиқов 2016 йилда «Қўқон-1912»га ўтгунга қадар «шерлар»нинг захира таркибида Ёшлар лигасида ўйнаб келди. Олий лигада 2016 йилги мавсумнинг биринчи даврасидаги икки учрашув охирроғида захирадан майдонга тушиш билан дебют қилди. Ўша йилнинг ёзида кўпроқ ўйин амалиётига эга бўлишни истаётган Жавоҳирни Нўмон Ҳасанов Қўқонга таклиф қилгач, ижара асосида ушбу клуб таркибига қўшилди ва тез орада ўзини кўрсатиб, жамоанинг асосий таркиб футболчисига айланди.

Жавоҳир Сидиқов 2017 йил ёзида «Пахтакор» билан шартнома муддати тугагач, эркин агент сифатида «Қўқон-1912» билан битим имзолади. Кейинги вақтларда у клубининг асосий плеймейкерига айланган. Аммо 22 ёшли футболчи кейинги мавсумни ҳам Қўқонда ўтказиши эҳтимоли анча кам: маълумотларга қараганда, Сидиқовга араб жамоаларидан ташқари Япония ва Жанубий Кореянинг етакчи клублари ҳам жиддий қизиқиш билдиришмоқда.

Манба: Kun.uz

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Спорт » Жавоҳир Сидиқов гуруҳ босқичида энг кўп хавфли вазият яратган