14:57 / 19.01.2019
3 579

Равшан Эрматов бригадасига навбатдаги ўйинни бошқариш топширилди

Равшан Эрматов бригадасига навбатдаги ўйинни бошқариш топширилди
20 январдан Осиё Кубоги нимчорак финалидан ўрин олган учрашувлар бошланади. Ўзбекистон миллий терма жамоаси мазкур босқичда Австралияга қарши баҳс олиб боради.
Гуруҳдошимиз Япония терма жамоаси эса нимчорак финалда Саудия Арабистонига қарши майдонга тушади. Мазкур ўйинни ҳамюртимиз Равшан Эрматов бошқаради. Унга қанотларда Абдуҳамидулло Расулов ва Жаҳонгир Саидовлар ёрдам беришади. Дарвоза ортида Валентин Коваленко ва баҳрайнлик Навоф Шукрулло ишлайди.
Япония - Саудия Арабистони учрашуви 21 январь куни Тошкент вақти билан соат 16:00да бошланади.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Спорт » Равшан Эрматов бригадасига навбатдаги ўйинни бошқариш топширилди