
21 январь куни Осиё Кубоги нимчорак финалидан ўрин олган учрашувда Ўзбекистон миллий терма жамоаси Австралияга қарши майдонга тушади. Бу ҳақда ЎФА матбуот хизмати хабар қилди.
Учрашув Ал-Айн шаҳридаги "Халифа бин Зайд" стадионида бўлиб ўтади.
Мазкур баҳсни қатарлик ҳакам Абдулраҳмон Иброҳим Ал-Жассим бошқариб боради. Унга ён чизиқларда ҳамюртлари Толиб Салим Ал-Марри ва Сауд Аҳмад Ал-Мақалеҳ ёрдам беришади.
Дарвоза ортида қатарлик Ҳамис Муҳаммад Ал-Маррий ва Аҳмад Абу Бакр Саид Ал-Каф ишлайди. Тўртинчи ҳакам Дения Гедара Палита - Шри-Ланкадан. «Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар