Осиё Кубоги 1/8 финал. Таиланд - Хитой ўйини олдидан матбуот анжумани ўтказилди

  • 19 январь 2019, 22:15
  • 1 027
  • Спорт
  • Осиё Кубоги 1/8 финал. Таиланд - Хитой ўйини олдидан матбуот анжумани ўтказилди
    Эртага БААда ўтаётган Осиё Кубогининг 1/8 финалидан ўрин олган дастлабки учта учрашув бўлиб ўтади.
    Улардан бирида Ал Айн шаҳридаги "Хазза бин Зайд" стадионида Таиланд ҳамда Хитой жамоалари тўқнаш келишади. Бугун учрашувдан олдинги матбуот анжумани бўлиб ўтди. Унда Марчелло Липпи ва Сирисак Йодйадтаи қатнашишди.

    "Таиланд ҳақида нима дейишим мумкин? Яхши жамоа. Улар биринчи турдаги мағлубиятдан сўнг бош мураббийни алмаштиришди ва тактикани ўзгартириб гуруҳдан чиқа олишди. Улар бутунлай мусобақага бўлган муносабатни ўзгартиришди. Таиланд футболчилари жуда ҳам агрессив ва тезкор тарзда ўйнашади. Биз ақлли ва бунга тайёр бўлишимиз даркор.

    Ву Лей эртага майдонга тушишга тайёр. Чорак финалга чиқиш учун бор кучимизни ишга соламиз.
    Филиппин билан ўйинга ўхшаш тарзда ўйнашимизга умид қиламан. Сабаби рақибга кўп бўш жой бериш керак эмас", - дейди Марчелло Липпи.

    "Мен бош мураббий бўлганимдан сўнг, жамоага ижобий кайфиятни киритдик. Шунингдек эркинлик ва ижодкорликни оширдик. Футболчилар ўзларини янада кўпроқ намойиш эта олишди. Натижалар яхшиланганини кўришингиз мумкин. Умид қиламанки, бу эртага ҳам давом этади.

    Хитойни охирги икки йилдан буён кузатиб келаяпман. Шунингдек Хитой Суперлигаси ривожланишини ҳам кузатганман. Хитой терма жамоасида қайсидир футболчини алоҳида кўрсатишни хоҳламасдим, сабаби уларнинг таркибида кўплаб яхши ўйинчилар бор. Эртага эҳтиёткор бўлишимиз ва битта ўйинчига эмас, бутун жамоага қарши яхши ўйнашимиз лозим", - дейди Сирисак Йодйадтаи.

    » » Осиё Кубоги 1/8 финал. Таиланд - Хитой ўйини олдидан матбуот анжумани ўтказилди