Бугун Австралияга қарши ўйин олдидан матбуот анжумани бўлиб ўтади

Бугун Австралияга қарши ўйин олдидан матбуот анжумани бўлиб ўтади
21 январь куни Ўзбекистон миллий терма жамоаси Ал-Айн шаҳрида Осиё Кубоги нимчорак финалидан ўрин олган учрашувда Австралияга қарши майдонга тушади.
Бугун 20 январь куни ўйинолди матбуот анжумани ташкил қилинади.

Дастлаб, маҳаллий вақт билан соат 11:30 да Австралия терма жамоаси бош мураббийи Грэм Арнольд ва терма жамоа футболчиси журналистлар саволларига жавоб бериб ўтади. Кейин соат 12:15 да Ўзбекистон миллий терма жамоаси бош мураббийи Эктор Купер ва ярим ҳимоячи Жалолиддин Машарипов матбуот анжуманида иштирок этади.

Шу куни кечқурун соат 18:00 да "Халифа бин Зайд" стадионининг 3-машғулот майдонида Ўзбекистон миллий терма жамоаси ўйинолди машғулотни ўтказади. Машғулотнинг дастлабки 15 дақиқаси ОАВ учун очиқ.

Манба: ufa.uz
Zamin.uz сайтини Google'га қўшинг"Zamin"ни Telegram'да ўқинг!
Zamin AI билан мухокама килингЯнгиликни тахлил килинг, фойдали маслихатлар олинг

Изоҳлар 0

Мавзуга оид янгиликлар