10:24 / 20.01.2019
3 134

Ла Лига. «Реал» «Севилья»ни қийинчилик билан мағлуб этди

Ла Лига. «Реал» «Севилья»ни қийинчилик билан мағлуб этди
19 январь, шанба куни футбол бўйича Испания Ла Лигасининг 20-тури доирасида навбатдаги ўйин бўлиб ўтди.
Мадриднинг «Реал» клуби ўз майдонида Пабло Мачин бошлиқ «Севилья» жамоаси билан беллашди ва 2:0 ҳисобида ғалаба қозонди.

Барча голлар учрашувнинг 2-бўлимида урилди. 78-дақиқада «Қироллик клуби» ярим ҳимоячиси Каземиро рақиб дарвозасини ишғол қилган бўлса, ўйиннинг 90+2-дақиқасига келиб Лука Модрич андалусияликларнинг хатосидан унумли фойдаланди ва ғалабани мустаҳкамлади (2:0).

Шу тариқа «Реал» «Севилья» дарвозасига жавобсиз иккита гол уриб, муҳим ғалабага эришди.
Маълумот учун, мадридликлар мусобақа жадвалида 36 очко тўплаб, 3-ўринда бормоқда. «Севилья»нинг ҳисобида эса 33 очко мавжуд (4-ўрин).
Ла Лига
20-тур баҳслари

18 январь, жума
«Хетафе»—«Алавес» 4:0
Голлар:
1:0 — 33 Мата, 2:0 — 46 Молина, 3:0 — 55 Молина, 4:0 — 88 Мата.

19 январь, шанба
«Реал»—«Севилья» 2:0
Голлар:
1:0 – 78 Каземиро, 2:0 – 90 Модрич.
«Реал»: Куртуа, Карвахаль, Варан, Рамос, Регилон, Модрич, Каземиро, Себальос (Вальверде, 88), Васкес (Иско, 77), Бензема, Жуниор.
«Севилья»: Вацлик, Каррисо, Кер, Гомес, Навас, Сарабия, Банега, Васкес, Эскудеро Паломо (Гил, 86), Бен Еддер (Промес, 71), Силва (Ал-Ҳаддодий, 75).
Огоҳлантиришлар: Каррисо (30), Банега (54), Касемиро (61), Себальос (65), Кер (85).

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Спорт » Ла Лига. «Реал» «Севилья»ни қийинчилик билан мағлуб этди