21:08 / 20.01.2019
3 310

Хитой термаси Тайланд устидан ғалаба қозониб, чорак финалга йўл олди

Хитой термаси Тайланд устидан ғалаба қозониб, чорак финалга йўл олди
Осиё Кубоги-2019 мусобақасининг нимчорак финалидан ўрин олган Тайланд ва Хитой терма жамоалари ўртасидаги учрашув ўз ниҳоясига етди. Муросасиз кечган баҳсда хитойликларнинг қўли баланд келди.

Учршаувнинг 31-дақиқасида Супачаи Жайдед тайландликларни олдинга олиб чиқди. Бунга номинал меҳмонлар 67-дақиқага келиб жавоб қайтаришди, Сяо Чи қанотдан узатилган тўпни иккинчи уринишда дарвозага жойлаб, мувозанатни тиклади.

Орадан кўп ўтмай Гао Лин пенальтини аниқ бажарди ва жамоасининг кейинги босқичга олиб чиққан голга муаллиф бўлди.
Шу тариқа, Хитой чорак финалга йўл олди ва у ерда Эрон – Ироқ учрашуви ғолиби билан куч синашади.

Осиё Кубоги, 1/8 финал
Тайланд – Хитой 1:2 (1:0, 0:2)
Голлар:
1:0 – 31 Жайдед, 1:1 – 67 Сяо Чи, 1:2 – 71, пенальти Гао Лин.
Тайланд – Тедсунгнен, Кердкээв, Чунуонси, Бунматхан, Хемвибун, Сонгкрасин, Пуангчан, Кесарат (Анан, 81), Жайдед (Пхомбуппха, 63), Дангда, До.
Хитой – Янь Цзюньлин, У Си (Чжао Сюйжи, 82), Чан Линпэн, Ши Кэ, Чэн Чи, У Лэй, Хао Цзюньминь, Лю Ян (Цзин Цзиндао, 64), Фэн Сяотин, Юй Дабао (Сяо Чи, 64), Гао Лин.
Огоҳлантиришлар: Пуангчан (8), Чан Линпэн (34), У Си (35), Кесарат (43), Жайдед (45), Ши Кэ (61), Цзин Цзиндао (88).

Манба: www.uff.uz

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Спорт » Хитой термаси Тайланд устидан ғалаба қозониб, чорак финалга йўл олди