Англия Премьер-лигасининг 23-турида «Фулҳэм» «Тоттенҳэм Ҳотспур»ни қабул қилди. Лондондаги «Крэйвен Коттеж» стадионида кечган учрашув меҳмонларнинг 2:1 ҳисобидаги ғалабаси билан якунланди.
Ўйиннинг 17-дақиқасида «шпорлар» ҳужумчиси, бошланғич таркибда жароҳат туфайли сафдан чиққан Ҳарри Кейн ўрнини эгаллаган Фернандо Льоренте бурчак зарбаси ижро этилган вақтда тўпни ўз жамоаси дарвозасига йўллаб қўйди.
Мезбонлар 51-дақиқада Деле Аллининг голи билан жавоб қайтаришди. Ўйинга қўшиб берилган дақиқаларнинг учинчиси якунланаётган вақтда Ҳарри Уинкс «Тоттенҳэм»га ғалаба келтирган голни урди.
«Тоттенҳэм» эндиликда 51 очко билан Англия Премьер-лигаси турнир жадвалида учинчи ўринда жойлашган, Маурисио Почеттино шогирдлари пешқадам «Ливерпуль»дан 9 очко ортда қолишмоқда. «Фулҳэм» 14 очко билан 19-ўринда жойлашган.
Англия чемпионати
23-тур
Фулҳэм – Тоттенҳэм 1:2 (1:0, 0:2)
Голлар: 1:0 – 17, автогол Льоренте, 1:1 – 51 Алли, 1:2 – 90 Уинкс.
Фулҳэм – Рико, Одои, Ле Маршан, Рим, Чемберс, Бабел (Сессеньон, 55), Сери (Сиссе, 81), Кристи, Шюррле (Кебано, 72), Брайен, Митрович.
Тоттенҳэм – Льорис, Санчес, Вертонген, Роуз, Алдервейрелд, Ламела (Дайер, 79), Уинкс, Алли (Нкуду, 86), Эриксен, Триппьер, Льоренте.
Огоҳлантиришлар: Митрович (74), Санчес (74), Сери (75), Роуз (79), Алдервейрелд (90). “Замин” янгиликларини “Одноклассники”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Футзал. Осиё Кубоги. Тожикистон Японияни гуруҳда қолдирди
Эрон президенти жиддий баёнот берди: «Исроилдан ҳеч нарса қолмайди»
Ўзбекистонда ўтган уч ойда қанча автомобиль ишлаб чиқарилган?
Россия дунёдаги биринчи водород ёқилғили автомобилни тақдим этди
Германияда мактаб ўқувчилари оммавий равишда ислом динини қабул қилмоқда
Crocus терактида айбланаётган тожикистонлик Далержон Мирзоевнинг ота-онаси ўғли ҳақида гапирди
Владимир Путин «Крокус»да содир этилган теракт учун ўч олишга чақирди
Америкалик олимлар барча учун бирдек фойдали жисмоний фаоллик турини аниқлади