00:22 / 22.01.2019
4 473

Алибоев: "Австралияни қай куйга солганимизни ҳамма кўрди"

Алибоев: "Австралияни қай куйга солганимизни ҳамма кўрди"
Ўзбекистон терма жамоаси ярим ҳимоячиси Икром Алибоев Австралияга қарши бўлиб ўтган Осиё Кубогининг нимчорак финал ўйини ҳақида фикр билдирди.
"Бугунги ўйинда жаҳонга машҳур Австралияни қай куйга солганимизни ҳамма кўрди. Ўзбекистон терма жамоаси жуда яхши ўйин кўрсатди. Ғалаба қозонишимиз ҳам мумкин эди.
Сўнгги пенальти? Охирги пенальтини Анзур Исмоилов тепиши керак эди" - дейди Алибоев.

— Ўйинни аввал ташқаридан кузатдингиз, сўнгра захирадан “қайнаган қозон”га ташландингиз, умуман, ўйиндан қониқдингизми?
— Австралия нафақат қитъада, жаҳон футболида ҳам ўз ўрнига эга терма жамоа ҳисобланади. Ана шундай терма жамоага ҳеч бир жиҳатдан қолишмасдан ҳаракат қилдик. Жуда ҳам яхши ўйин кўрсатдик, лекин гол уришнинг уддасидан чиқолмадик ва учрашув тақдири лотереяга қолди ва омад рақиб томонда бўлди.

Биринчи навбатда, мухлислардан мағлубият учун узр сўрамоқчиман. Яхши ўйин кўрсатиш ҳали ғалаба дегани эмас. Келгусида бизни қўллаб-қувватлашдан чарчамасликларини тилаб қоламан. Ўзбекистондан Амирликларга атайлаб келиб, шунча кунлар мобайнида бизни қўллаб турган мухлисларга алоҳида ташаккур билдирмоқчиман.
Бош мураббийимиз жуда тажрибали инсон. Худо хоҳласа ҳали унинг қўл остида катта ғалабаларга эришамиз.

— Кейинги режаларингиз қандай?
— Ҳозир Ўзбекистонга бориб олганимдан сўнг Жанубий Кореяга ишчи виза тўғрилаш ишлари билан банд бўламан. “Сеул” ФК билан уч йиллик шартнома имзолаганман. Клуб Японияда мавсумолди машғулот йиғини ўтказади, аввал у ёққа, машғулот йиғинидан сўнг клуб билан бирга Жанубий Кореяга учаман.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Спорт » Алибоев: "Австралияни қай куйга солганимизни ҳамма кўрди"