Александр Гейнрих илтимос қилди!

  • 22 январь 2019, 13:56
  • 6 837
  • Спорт
  • Александр Гейнрих илтимос қилди!
    Осиё Кубоги доирасидаги Австралия - Ўзбекистон учрашувидан сўнг терма жамоамизнинг собиқ ҳужумчиси Александр Гейнрих биз билан боғланиб, футболчиларни кўп ҳам танқид қилмасликни, уларни қўллаб-қувватлаш лозимлигини илтимос қилди.
    "ОАВ ва футбол мухлисларидан терма жамоамиз футболчиларини танқидларга кўмиб юбормасликни илтимос қиламан! Мен ўйинни телевизор орқали томоша қилдим. Ҳамкасбларимнинг ҳолатига ачиндим. Кечагина улар билан бир майдонда тўп тепаётгандим. Футболчиларга қанчалик оғирлигини мен собиқ футболчи сифатида жуда яхши биламан. Футболчиларни ўрнига буни мен илтимос қиламан", - дейди Александр Гейнрих.

    » » Александр Гейнрих илтимос қилди!