Бугун, 22 январь куни Мадридда «Ювентус» ҳужумчиси Криштиану Роналду устидан суд мажлиси бўлиб ўтди. Футболчи 2011 йилдан 2014 йилгача бўлган муддатда молиявий жиноятларга қўл урганини тан олди.
Football Italia нашри хабарига кўра, португалиялик футболчи 23 ойлик қамоқ жазосига ҳукм қилинган. Аммо Испания қонунчилигига кўра, бу муддат 2 йилдан кам бўлгани туфайли Роналду бу муддатни қамоқхонада ўтамайди.
Форвард шунингдек, 18,8 млн евро миқдорида жарима тўлашга рози бўлган. Муқаддам у Испания ғазнасига 13,4 миллион еврони қайтарганди.
Тергов маълумотига кўра, Роналду Испанияда, «Реал» сафида тўп сурганида 4 ҳолатда солиқларни тўлашдан қочган ва давлатга жами 14,7 млн евро миқдорида зарар келтирган.
Роналду ўтган мавсумда «Реал» сафида турли даражадаги турнирларда 44 учрашувда майдонга тушиб, 44 гол урган ва 8 голга узатма берган. 2018 йил ёзида у «Ювентус»га трансфер қилинганди. “Замин” янгиликларини “Инстаграм”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Россияда америкалик аскар ўғриликда айбланиб қўлга олинди
Ғазо аҳолиси ҲАМАСнинг тинчликка эришиш йўлидаги қарорини нишонлаш учун кўчаларга чиқди
ОАВ: Марказий Осиё давлатлари дронлар билан қуролланмоқда
Освенцимда минглаб яҳудийлар «Тириклар марши» акциясини ўтказди
Бекхэм Роналдуни “Интер Майами”га олиб келиш бўйича иш бошлади
Президент Евросиё иқтисодий иттифоқи органлари билан қатор йўналишларда ҳамкорликни кенгайтириш зарурлигини айтди
Лавров: “АҚШдаги демократлар ва республикачилар Россияни душман деб билади”
Бразилияда сув тошқинлари: қурбонлар сони 75 кишига етди