date
views 5 893

«Барселона» 2016 йил январига қадар янги футболчи харид қила олмайди

«Барселона» 2016 йил январига қадар янги футболчи харид қила олмайди

Лозаннадаги Халқаро Спорт Арбитраж Суди “Барселона”нинг апелляциясини кўриб чиқди ва бундан олдинги суд босқичи ҳукми тўғри чиқарилган деб топди. Бу ҳақида “sports.ru”га асосланиб “Kun.uz” хабар бермоқда.

Эслатиб ўтамиз, ФИФА каталонияликларга иккита трансфер мавсуми давомида янги футболчи харид қилишни таъқиқлаб қўйган эди. Халқаро Спорт Арбитраж суди ФИФАнинг қарорини ўз кучида қолдирди.

Эндиликда “Барселона” клуби 2016 йилга қадар янги футболчи харид қила олмайди. Шунингдек, клуб 450 минг Швейцария франки миқдорида жарима ҳам тўлаши керак бўлади.
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Спорт » «Барселона» 2016 йил январига қадар янги футболчи харид қила олмайди