15:00 / 23.01.2019
4 426

Достонбек Ҳамдамов Ўзбекистон чемпионатига қайтмоқда

Достонбек Ҳамдамов Ўзбекистон чемпионатига қайтмоқда
Ўзбекистон терма жамоаси аъзоси Достонбек Ҳамдамов фаолиятини Ўзбекистон Суперлигасида давом эттиради.

Tribuna.uz нашрига кўра, трансфер ҳуқуқи Маҳачқалъанинг «Анжи» клубига тегишли бўлган бу футболчи яқин вақтлар ичида Тошкентнинг «Пахтакор» клуби сафига қўшилади.
Футболчининг ўзи маълум қилишича, у «шерлар» билан 2 йиллик шартнома имзолайди ва янги клубида 17-рақамли футболкада тўп суради.

Айни вақтда «Анжи» Кисловодск шаҳрида 27 нафар футболчи билан йиғин ўтказмоқда, улар орасида Ҳамдамов йўқ. У айни вақтда, Осиё Кубогидан кейин Тошкентга қайтган.
Яқин вақтлар ичида томонлар трансфер ҳақида расман эълон қилиши кутилмоқда.

Айни вақтда 22 ёшда бўлган Достонбек Ҳамдамов футболчилик фаолиятини Сирдарёнинг «Янгиер» клубида бошлаган, кейин «Бунёдкор» академиясига ўтган. У 2014 йилда «қалдирғочлар»нинг асосий таркибида дебют қилган ва жамоада 3 мавсум давомида тўп сурган. У бу давр мобайнида жамоа учун 82 ўйин ўтказиб, 33 гол урган, жамоа билан бир марта Ўзбекистон Суперкубогини қўлга киритган.

«Анжи» 2018 йил баҳорида уни ўз сафига қўшиб олган ва у билан 1,5 йиллик шартнома тузганди.

Достонбек Ҳамдамов 2013 йилда Ўзбекистон ўсмирлар жамоаси аъзоси бўлган, 2014-15 йилларда Ўзбекистон ёшлар жамоасида, 2016 йилдан Ўзбекистон олимпия терма жамоаси сафида мамлакат шарафини ҳимоя қилган. 2016 йилда миллий терма жамоага чақирилган. У 2015 йилда Осиёнинг энг яхши ёш футболчиси сифатида эътироф этилганди.

«Пахтакор» бундан олдинроқ «Бунёдкор»нинг собиқ футболчилари Акром Комилов ва Сардор Собирхўжаев, шунингдек, «Навбаҳор»дан Азиз Турғунбоевни ўз сафига қўшиб олганди.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Спорт » Достонбек Ҳамдамов Ўзбекистон чемпионатига қайтмоқда