19:16 / 23.01.2019
3 338

Каратэчиларимиз Ҳиндистонда ғолиб бўлди

Каратэчиларимиз Ҳиндистонда ғолиб бўлди
Жорий йилнинг 16-23 январь кунлари Ҳиндистоннинг Калькутта шаҳрида анъанавий каратэ бўйича ўтган Осиё чемпионатида Ўзбекистон терма жамоаси 11 олтин, 9 кумуш, 7 бронза медалини қўлга киритди.

Ислом Каримов номидаги Тошкент халқаро аэропортида терма жамоамизни вазирлик ва идоралар вакиллари, оммавий ахборот воситалари ходимлари, спорт мухлислари тантанали равишда кутиб олди.

Ҳиндистонда ўтган нуфузли мусобақада қитъамизнинг 11 давлатидан келган каратэчилар совринли ўринлар учун баҳслашди. Унда иштирок этган 21 спортчимиз Ўзбекистон каратэ мактаби салоҳиятини яна бир карра намойиш этди.

Чемпионатда Жаҳонгир Абдуваҳобов, Музаффар Ҳожиев, Ҳожиаҳрор Иброҳимов, Меҳрожиддин Жалолов, Умархон Муҳаммадиев, Санжар Улашев, Омина Сулаймонова ўз вазн ва йўналишларида ғолибликни қўлга киритган бўлса, Тоштемир Пўлатов ва Нодирхон Солиев икки йўналиш бўйича олтин медалга эга бўлди.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Спорт » Каратэчиларимиз Ҳиндистонда ғолиб бўлди