07:24 / 25.01.2019
4 378

"Сурхон" кимнинг ўрнига Суперлигага чиқади?

"Сурхон" кимнинг ўрнига Суперлигага чиқади?
"Сурхон"га оид гап-сўзлар кўпайиб кетган бир пайтда бизнинг бир савол қийнаяпти. "Сурхон" Суперлигани кенгайиши эвазига кучлилар сафига қўшиладими ёки бирон клуб ўрнига?
Табиийки, "Сурхон"ни Суперлигага қўйиш учун ягона асос бу ҳудудда футболни йўқлиги. Бундан келиб чиқадиган бўлсак, "Бухоро", "Қизилқум, "Сўғдиёна", "Навбаҳор", "Қўқон-1912", "Насаф", "Андижон" жамоаларига тегилмайди. Сабаби бу жамоалар ўз вилоятларининг ягона клублари ҳисобланади. Бизда 2 та вариант қолаяпти.
Биринчи вариант бу Тошкент вилоятининг икки жамоасидан бири бўлиши. АГМК ОЧЛда юртимиз шарафини ҳимоя қилади. "Металлург" қолаяпти. Тошкентда эса "Пахтакор" ва "Локомотив" ОЧЛ иштирокчилари, бу ерда "Бунёдкор" қолаяпти. Бу икки клуб ҳам ҳеч қандай асоссиз Суперлигадан четлатилина олмайди. "Бунёдкор"нинг ягона муаммоси Симоненко эди ва бу ҳал қилинди. "Машъал"ни бадарға қилиш орқали ОТЖга "зарба" берилганлигини ҳали тушуниб етмаган кўринасизлар. Шу кунгача ОТЖ "Машъал", "Пахтакор" ва "Бунёдкор" асосида шаклланиб келган. Ҳозирги "Машъал"да эса ҳеч ким қолмади ҳисоб.

ЎФА ва ПФЛга бир таклиф! Келинглар, оиласини шу клубларда ишлаб қора қозонини қайнатиб турган клубларга тегинмаймиз. Агар "Сурхон"ни қўшиш ниятингиз бўлса, Диёр Имомхўжаев ёдга олиб ўтган АГМК воқеасини кўришимиз мумкин бўлса, ўша йилда бўлгани каби туппа-тузук жамоани йўқ қилиш орқали эмас, лига иштирокчилари сонини ошириш орқали амалга оширинг. Биз бунисига ҳеч қандай қаршилик қилмаймиз, аммо мева бериб турган клубни четлатиш тўғри бўлмайди.

Манба: championat.asia

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Спорт » "Сурхон" кимнинг ўрнига Суперлигага чиқади?