Шоҳжаҳон Эргашев WBA рейтингида кўтарилди

  • 25 январь 2019, 12:25
  • 2 273
  • Спорт
  • Шоҳжаҳон Эргашев WBA рейтингида кўтарилди
    Ўтган 2018 йилнинг декабрь ойида енгилмас профессионал боксчимиз Шоҳжаҳон Эргашев Россиянинг Краснодар шаҳрида ўтган жангда аргентиналик Назарено Гастон Руизни (32, 11 КО, 17, 2 КО) биринчи раундда, 18 сонияда нокаутга учратиб, ғалаба қозонган эди.

    Мазкур жангдан сўнг жорий йилнинг илк ойида Жаҳон бокс ассоциацияси "WBA" янгиланган рейтинг жадвалини эълон қилди. Унга кўра, Шоҳжаҳон Эргашев (15-0-0, КО14) жадвалнинг 5-ўрнидан жой олди. Аввал у ушбу жадвалнинг еттинчи поғонасида бораётган эди.

    Мазкур рейтинг жадвалининг кучли учлигида Марио Барриос (АҚШ), Ботир Аҳмедов (Россия), Ҳироки Окада (Япония) бормоқда.

    Эслатиб ўтамиз, Шоҳжаҳон ўзининг 16-жангини 15 февралда Канзас штатидаги (АҚШ) Малван шаҳрида ўтказади. Унда боксчимиз америкалик енгилмас боксчи Микал Фоксга (19-5-0)қарши рингга кўтарилади.

    » » Шоҳжаҳон Эргашев WBA рейтингида кўтарилди