Бу расмий маълумот эмас. Аммо, тез орада бу ҳақда расмий хабар чиқиши мумкин.
Ўтган мавсум Про-лигани 4-ўринда якунлаган “Сурхон” жамоа бошқарувига “Навбаҳор”ни гуллатган Илҳом Мўминжоновни олиб келди. Сўнгра, ўз сафига тажрибали ва маҳоратли, шу билан бирга анча номдор футболчиларни жалб эта бошлади.
Бу пайтга келиб футбол оммаси орасида термизликларнинг Суперлигада иштирок этиши ҳақидаги миш-мишлар кенг қулоч ёза бошлади. Ҳар ҳолда халқимизда “Шамол бўлмаса, дарахтни учи қимирламайди” деган гап бор.
Ўзбекистон профессионал футбол лигаси бош директори ўринбосари Диёр Имомхўжаев ҳам ушбу вазиятга нисбатан ўз фикрини билдириб ўтди.
“АГМК клуби Олий лигада қандай пайдо бўлиб қолганини эслайсиз-а? Адашмасам ўшанда 1-лигани 8-ўринда тугатганди. Кейин бирдан юқорининг қарори билан бой клубга айланиб қолди ва Олий лигага қўшилиб олди.
Бу каби мисоллар бизда ҳамма даврда бўлган ва ҳали бўлади ҳам. Чунки, футболга пулни ким бераётган бўлса, унинг айтгани бўлади. Спорт принциплари эса қачонки клублар ўзи пул топишни бошлаганидан кейин ишга тушса керак”, - деб ёзади Диёр Имомхўжаев ўз телеграм каналида.
ПФЛ бош директори ўринбосарининг ушбу сўзларидан шуни тушиниш мумкинки, "Сурхон" янги мавсумни Суперлигада ўтказади. Лекин, шу ўринда табиий бир савол туғилади: термизликлар кимнинг ўрнига элитага чиқишади?
Бундай саволни беришимизга сабаб ПФЛ бу йил ҳам Суперлигада жамоалар сонини 12тадан оширмаслиги ҳақида маълум қилган. Хўш, ПФЛнинг бу сафарги "қурбони" қайси жамоа бўлади? Ёки жамоалар сони ошириладими?
Жавобини билишимиз керак бўлган саволлар талайгина. Аммо, кутишга мажбурмиз. “Замин” янгиликларини “Twitter”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Пиёда юриш ва боғдорчилик билан шуғулланиш депрессияга чалинишни 23 фоизга камайтиради
Қайси кундалик одатлар иммунитет пасайишига олиб келишини биласизми?
АҚШнинг Ғазодаги сиёсатидан норози Давлат департаменти расмийси истеъфога чиқди
Германияда мактаб ўқувчилари оммавий равишда ислом динини қабул қилмоқда
Ортиқча вазнли инсонлар учун соғлом овқатланишнинг бешта муҳим қоидаси
Сариқми ёки яшил: қайси турдаги банан фойдалироқ?
Тошкентда 02 кодли авторақамлар тахминан қачон пайдо бўлиши айтилди
Лукашенко Ғарбга таҳдид билан чиқди