20:27 / 25.01.2019
3 827

Қатар сенсация қайд этиб, Жанубий Кореяни мусобақадан чиқариб юборди

Қатар сенсация қайд этиб, Жанубий Кореяни мусобақадан чиқариб юборди
Осиё Кубоги-2019 мусобақасининг чорак финалидан ўрин олган Жанубий Корея ва Қатар терма жамоалари ўртасидаги учрашув ўз ниҳоясига етди. Учрашув тенг курашлар остида бошланди, биринчи бўлимда корейслар фаолроқ ҳаракат қилишди. Бироқ танаффусгача ҳисоб очилмади.

Иккинчи бўлим дебютида қатарликлар бир қатор хавфли ҳужумларни ташкил қилишди, бироқ орадан кўп вақт ўтмай устунлик яна номинал мезбонлар томонига ўтди. Лекин шарқийосиёликлар имкониятларини голга айлантира олишмади.

79-дақиқада Абдулазиз Ҳатим олис масофадан кучли зарба йўллаб, чиройли голга муаллиф бўлди. Орадан бир дақиқа ўтар-ўтмас кореяликлар жавоб тўпини киритишди, бироқ бу оффсайд туфайли инобатга олинмади.
Шу тариқа, Қатар термаси ўз тарихида илк бор Осиё Кубоги ярим финалчисига айланди.

Осиё Кубоги-2019
Чорак финал
Жанубий Корея – Қатар 0:1 (0:0, 0:1)
Голлар:
0:1 – 79 Ҳатим
Жанубий Корея – Ким Шин Гю, Ким Мин Жэ, Ким Чин Су, Ли Ён, Ким Ён Гвон, Чу Се Жон (Чи Дон Вон, 82), Чон У Ён, Ҳван Ин Бём (Ку Ча Чҳол, 74), Ли Чон Ён, Сон Ҳин Мин, Хван Ий Чо.
Қатар – Ал-Шеб, Тариқ Салмон, Ал-Ҳажрий, Педру Мигел, Ал-Ровий, Салмон, Хухи, Ҳатим, Афиф, Ал-Моаз Али, Ҳолид.
Огоҳлантиришлар: Ким Мин Чэ (9), Ҳатим (37), Ал-Ровий (40), Чон У Ён (51

Манба: www.uff.uz

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Спорт » Қатар сенсация қайд этиб, Жанубий Кореяни мусобақадан чиқариб юборди