
Осиё Кубоги-2019 мусобақасининг чорак финалидан ўрин олган БАА ва Австралия терма жамоалари ўртасидаги учрашув ўз ниҳоясига етди.
Учрашув австралияликларнинг қатор ҳужумлари билан бошланди, тайм мобайнида устунлик “кенгурулар” томонида бўлди. Бироқ танаффусгача ҳисоб очилмади.
Иккинчи бўлим ҳам “яшил қитъа” вакилларининг босимида бошланди, бироқ гол уриш амирликларга насиб этди.
68-дақиқада Милош Дегенек ҳимояда қўпол хатога йўл қўйди, бунинг натижасида Али Мабхут рақиб дарвозабони билан бирга-бир вазиятга чиқиб борди ва уни ҳам алдаб ўтиб, ҳисобни очди.
Қолган вақтда Австралия терма жамоаси вакиллари кучли босимни ташкил қилишди, бироқ бундан самара бўлмади.
Шу тариқа, ўйиндаги битта хато туфайли австралияликлар турнирни тарк этишди. БАА эса сўнгги ярим финалчига айланди. Улар финал йўлланмаси учун Қатар билан куч синашишади.
Осиё Кубоги-2019
Чорак финал
БАА – Австралия 1:0 (0:0, 1:0)
Гол: 1:0 – 68 Мабхут.
БАА – Эсса, Фарис Жума, Волид Аббос, Муҳаммад Аҳмад (Ҳалифа Ал-Ҳаммадий, 18), Аҳмад Исмоил, Бандар Муҳаммад, Маъжид Ҳассан, Салмин, Исмоил Матар (Абдуррахмон, 52), Али Мабхут, Ал-Ҳаммади (Рашид, 88).
Австралия – Метью Райан, Милош Дегенек, Трент Сэйнсбери, Азиз Бехич, Марк Миллиган, Жексон Ирвин, Райан Грант, Крис Икономидис, Янну, Жейми Макларен (Лекки, 60), Робби Круз (Авер Мабил, 73).
Огоҳлантиришлар: Круз (44), Ал-Ҳаммадий (61), Аббос (78).
Манба: www.uff.uz «Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар