
Хабарингиз бор кеча “Манчестер Юнайтед” Англия кубоги 1/16 финали доирасида сафарда “Арсенал” устидан 3:1 ҳисобида ғалаба қозонди.
Эътиборлиси, бу Оле-Гуннар Сульшернинг МЮ бошқарувидаги кетма-кет 8-ғалабаси бўлди. Бу эса клуб тарихидаги энг яхши натижа ҳисобланади. Хатто, “Юнайтед” тарихидаги энг яхши мураббий дея эътироф этиладиган Алекс Фергюсон ҳам ўзининг дебют мавсумида 8 та ғалаба қўлга киритиши учун 19 та ўйин керак бўлган.
Маълумот учун, “Манчестер Юнайтед” ўтган 8 та учрашувда рақиблари дарвозасига 22 та гол урган бўлса, ўз дарвозасидан 5 та гол ўтказиб юборди. «Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар