17:00 / 26.01.2019
9 321

Қатар Осиё кубогидан четлатилиши мумкин

Қатар Осиё кубогидан четлатилиши мумкин
Берилган маълумотларга қараганда Қатар терма жамоасининг аксарият футболчилари, шу жумладан Алмоиз Али ва Бассам Ал-Равиларнинг Қатар терма жамоасида ўйнаши ФИФА қонун қоидаларига тўғри келмайди.

ФИФА регламентига кўра футболчиларни маҳаллийлаштиришнинг 4 та йўли мавжуд:
1. У тўп сурадиган терма жамоа ҳудудида туғилган бўлиши керак.
2. Унинг ота-онаси у тўп сурадиган терма жамоа ҳудудида туғилган бўлиши керак.
3. Унинг ота-бобоси у тўп сурадиган терма жамоа ҳудудида туғилган бўлиши керак.
4. У тўп сурадиган терма жамоа ҳудудида 18 ёшдан сўнг 5 йил доимий яшаган бўлиши керак.

Алмоиз Али ҳамда Бассам Ал-Равилар эса юқоридаги қоидаларнинг 1- ва 4- бандлари мос келмайди. Журналистлар эса Осиё футбол конфедерациясидан ушбу вазият бўйича тушунтириш беришни сўрашган. Бироқ, ОФК уларга рад жавобини берган ва бу масала юзасидан Қатар футбол ассоциациясига мурожаат қилишларини айтган.

Энди ҚФА раҳбарияти ушбу ҳолат юзасидан ФИФА ёки ОФКга тушунтириш бермаса, аниқроғи 1- ва 4-бандларга мос келмайдиган футболчиларни, 2- ёки 3-бандларга мос келишини исботлаб бериши керак. Акс ҳолда уларни жиддий жазолар кутмоқда. Аниқроғи, бу ҳолат Қатарнинг Осиё кубогидан четлатилишига ҳам сабаб бўлиши мумкин.

Эслатиб ўтамиз, Феликс Санчес шогирдлари бундан бироз аввал мусобақанинг чорак финали доирасида Жанубий Корея устидан 1:0 ҳисобида ғалаба қозонишиб, ўз тарихида биринчи марта ярим финалга йўлланмани қўлга киритишди.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Спорт » Қатар Осиё кубогидан четлатилиши мумкин