Осиё Кубогида иштирок этган яна бир терма жамоа бош мураббийи истеъфога чиқди

  • 26 январь 2019, 19:02
  • 2 520
  • Спорт
  • Осиё Кубогида иштирок этган яна бир терма жамоа бош мураббийи истеъфога чиқди
    Филиппин терма жамоаси бош мураббийи Свен-Йоран Эрикссон истеъфога чиқди.
    70 ёшли швециялик Осиё Кубогидаги муваффақиятсизликдан сўнг, ўз лавозимини тарк этди. Мусобақада илк маротаба иштирок этган филиппинликлар Эрикссон қўл остида Жанубий Корея (0:1), Хитой (0:3) ва Қирғизистонга (1:3) ютқазиб, гуруҳда сўнгги ўринни эгалладилар.

    Мутахассис фаолияти давомида «Бенфика», «Рома», «Фиорентина», «Лацио», «Манчестер Сити», «Шанхай Донгъя» клублари, шунингдек Англия, Мексика ва Кот-д'Ивуар терма жамоасида ишлаган.

    Аввалроқ, Осиё Кубогида иштирок этган Таиланд терма жамоаси бош мураббийи Милован Раевац, Сурия терма жамоаси бош мураббийи Бернд Штанге, Саудия Арабистони терма жамоаси бош мураббийи Хуан Антонио Пицци ва Хитой терма жамоаси бош мураббийи Марчело Липпи истеъфога чиқарилган эди.

    » » Осиё Кубогида иштирок этган яна бир терма жамоа бош мураббийи истеъфога чиқди