20:56 / 28.01.2019
4 611

Осиё кубоги. Япония ярим финалда Эронни тор-мор келтирди

Осиё кубоги. Япония ярим финалда Эронни тор-мор келтирди
Осиё Кубоги-2019 мусобақасининг ярим финалидан ўрин олган Эрон ва Япония терма жамоалари ўртасидаги учрашув ўз ниҳоясига етди.
Учрашувнинг дастлаки бўлими тенг курашлар остида кечди ва вазиятларга бой бўлмади.

Ўйиннинг 56-дақиқасида форслар ҳимояда кулгули хатога йўл қўйишди, Такуми Минамино рақиб жарима майдони ёнида йиқилди ва унинг атрофидаги барча эронлик футболчилар негадир ҳакамга эътироз билдириб тўхтаб қолишди. Бундан фойдаланган футболчи тўпни қаршиликсиз жарима майдонига узатди ва у ерда Юя Осако боши билан дарвозани ишғол қилди.

Муртазо Пуралиганжи ўз жарима майдонида қўл билан ҳаракат қилди ва ҳакам форслар дарвоза томон пенальти белгилади. 11 метрлик жарима зарбасини Осако аниқ бажариб, жамоасининг ва ўзининг иккинчи голини урди.

Ушбу голлардан сўнг форсларнинг ўйини буткул йўқолди ва “самурайлар”нинг ҳужумлари янада хавфли тус ола бошлади. Ҳакам томонидан қўшиб берилган вақтда Генки Харагучи ўйинга нуқта қўйган голга муаллиф бўлди.

Шу тариқа, Япония Осиё Кубогининг биринчи финалчисига айланди. Японлар 1 февраль кунги финалда Қатар – БАА учрашуви ғолибига қарши баҳс юритади.

Осиё Кубоги-2019
Ярим финал
Эрон – Япония 0:3 (0:0, 0:3)
Голлар:
0:1 – 56 Осако, 0:2 – 67, пенальти Осако, 0:3 – 90+2 Харагучи.
Эрон – Бейронванд, Пуралиганжи, Ҳожисафи, Муҳаммадий, Канонизодагон, Амири (Ансарифард, 58), Иброҳимий, Жаҳонбахш (Тораби, 71), Дежагоҳ (Ғоддос, 71), Ризоян, Азмун.
Япония – Гонда, Йошида, Томиясу, Нагатомо, Эндо (Шиотани, 60), Харагучи, Шибасаки, Минамино, Доан, Сакаи (Муроя, 73), Осако.
Огоҳлантиришлар: Амири (24), Иброҳимий (44), Сакаи (46), Азмун (90+4), Нагатомо (90+4).

Манба: www.uff.uz

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Спорт » Осиё кубоги. Япония ярим финалда Эронни тор-мор келтирди