14:10 / 30.01.2019
4 746

Равшан Эрматов Осиё Кубоги финалини бошқаради

Равшан Эрматов Осиё Кубоги финалини бошқаради
ОФК Осиё Кубоги финалини бошқариб борадиган ҳакамлар бригадасини тасдиқлади.

1 февраль куни бўлиб ўтадиган баҳсга ўзбекистонлик Равшан Эрматов бош ҳакам сифатида тайинланган. Эрматовга қанотларда Абдуҳамидулло Расулов ва Жаҳонгир Саидов ассистентлик қилади.

Учрашув захира ҳаками сифатида хитойлик Ма Нинг танланган. VAR тизимини италиялик Паоло Валери бошқарса, унга сингапурлик Муҳаммад Тақи Бин Жаҳари ва австралиялик Кристофер Бит ёрдам беради.

Эслатиб ўтамиз, ҳал қилувчи учрашув жума куни Абу-Дабидаги «Zayed Sports City Stadium»да Япония ва Қатар терма жамоалари ўртасида бўлиб ўтади. Ўйин Тошкент вақти билан соат 19:00да старт олади.

Маълумот учун, финал иштирокчилари Равшан Эрматовга бегона эмас. Ўзбекистонлик рефери қитъа биринчилиги давомида гуруҳ босқичидаги Сурия – Фаластин ва Эрон – Ироқ баҳсларида, плей-оффда эса Япония – Саудия Арабистони ҳамда Жанубий Корея – Қатар учрашувларида бош ҳакам сифатида ишлади. Финал ўйини Эрматовнинг турнирдаги 5-ўйини бўлади.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Спорт » Равшан Эрматов Осиё Кубоги финалини бошқаради