
Бугун футбол бўйича Осиё Кубоги—2019 мусобақасининг финал учрашуви бўлиб ўтади.
Унда Япония терма жамоаси Қатар термаси билан мусобоқа чемпионлиги учун кураш олиб боради. Учрашув Тошкент вақти билан соат 19:00 да бошланади.
Эслатиб ўтамиз, Япония ярим финалда Эрон терма жамоасига қарши кечган ўйинда араблар дарвозасига жавобсиз 3 та гол уриб, финалга йўл олганди.
Қатар терма жамаоси эса мусобақа мезбони БАА термасини йирик 4:0 ҳисобида мағлуб этиб, финал йўлланмасини нақд қилганди.
Маълумот учун, финал баҳсини ўзбекистонлик ФИФА ҳаками Равшан Эрматов бошқаради.
Осиё Кубоги—2019
1 февраль, жума
Финал баҳси
Япония—Қатар 19:00 «Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар