21:00 / 01.02.2019
4 088

Қатар термаси Японияни мағлуб этиб, Осиё чемпионига айланди

Қатар термаси Японияни мағлуб этиб, Осиё чемпионига айланди
Осиё Кубоги-2019 мусобақасининг финалидан ўрин олган Япония ва Қатар терма жамоалари ўртасидаги учрашув ўз ниҳоясига етди. Ҳал қилувчи баҳсда қатарликларнинг қўли баланд келди.

Учрашув тенг курашлар остида бошланди, бироқ биринчи бўлим ҳисобни Қатар термаси очди. 12-дақиқада Ал-Моиз Али жарима майдони ичида тўпни тўғирлаб олди ва чалқанча усулда дарвозани ишғол қилиб, чиройли голга муаллиф бўлди.

Шундан сўнг японлар фаолликни оширишди, бироқ қатарликларнинг ҳужумлари хавфлироқ тус олди. 27-дақиқа Абдулазиз Ҳатим цзоқ масофадан дарвозани аниқ нишонга олди ва жамоасининг иккинчи голини урди.

Иккинчи бўлимнинг дастлабки дақиқалари тенг курашлар остида ўтди ва вақт ўтган сайин устунлик шарқийосиёликлар томонига ўтди. Ктема-кет ҳужумлар 69-дақиқада ўз самарасини берди. Японлар жарима майдонига ёриб киришди ва Минамино вазиятни гол билан якунлади.

Сўнгги ўн дақиқалик бошланган вақтда Мая Йошида ўз жарима майдонида қўли билан ҳаракат қилди. Видеотакрорлардан сўнг Равшан Эрматов пенальти белгилади, уни Акром Афиф аниқ бажариб ўйинга мантиқий нуқтани қўйди.
Шу тариқа, Қатар ўз тарихида илк бор Осиё Кубогини қўлга киритди.

Осиё Кубоги-2019
Финал
Япония – Қатар 1:3 (0:2, 1:1)
Голлар:
0:1 – 12 Али, 0:2 – 27 Ҳатим, 1:2 – 69 Минамино, 1:3 – 83, пенальти Афиф.

Япония – Шуичи Гонда, Мая Йошида, Такахиро Томиясу, Юто Нагатомо, Цукаса Шиотани, Ритсу Доан, Гаку Шибасаки, Такуми Минамино (Такаши Инуи, 89), Генки Харагучи (Йошинори Муто, 62), Хироки Сакаи, Юя Осако.
Қатар – Саад Ал-Шеб, Бассам Ал-Ровий, Абдулкарим Ҳассан, Педру Мигел, Булаим Ҳуҳи (Ал-Ҳажри, 61), Тариқ Салмон, Абдулазиз Ҳатим, Умар Мадибо, Акром Афиф, Ҳолид Ал-Ҳайдос (Будиаф, 74), Ал-Моиз Али (Алаа Аҳмад 90+5).
Огоҳлантиришлар: Шибасаки (20), Йошида (82), Афиф (83), Сакаи (86), Корреа (90+3).

Манба: www.uff.uz

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Спорт » Қатар термаси Японияни мағлуб этиб, Осиё чемпионига айланди