00:30 / 02.02.2019
5 721

ЎФА Ўзбекистон терма жамоаси мураббийи билан шартномани узайтирди

ЎФА Ўзбекистон терма жамоаси мураббийи билан шартномани узайтирди
ЎФА бугун Ўзбекистон терма жамоаси мураббийлар штабида фаолият юритаётган мутахассис Денис Иванков билан шартномани узайтирди.
Эктор Купер бошчилигидаги терма жамоамиз штабида дарвозабонлар мураббийи сифатида ишлаётган Денис Иванков бугун ЎФА билан янги шартнома имзолаган. Яқинда расман "Насаф"дан кетган мутахассис ЎФА билан 3 йиллик битимга имзо чекди.

Қайд этиш керакки, Иванков бундан буёғига нафақат миллий термада, балки Олимпия терма жамоаси мураббийлар штабида ҳам фаолият кўрсатади. Денис Иванков МТЖда Эктор Куперга, ОТЖда эса Любинко Друловичга ёрдам беради.

Маълумот ўрнида шуни айтиш мумкинки, Денис Иванков "Насаф"даги фаолияти давомида турли ёшдаги терма жамоалар ва МТЖ даражасидаги Элдорбек Суюнов, Ўткир Юсупов ва Умиджон Эргашев каби иқтидорли посбонларни тарбиялашга муваффақ бўлди. Шунингдек, Иванков "Насаф"дан аввал ишлаган "Машъал"даги фаолияти давомида ҳам ажойиб посбонларни чиқаришда жонбозлик кўрсатган. Улардан бири Санжар Қувватов. Айни пайтда Иванковнинг барча шогирдлари терма жамоаларга номзод дарвозабонлар ҳисобланади.

Манба: championat.asia

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Спорт » ЎФА Ўзбекистон терма жамоаси мураббийи билан шартномани узайтирди