19:24 / 02.02.2019
6 797

Кейрушнинг истеъфодан кейинги гаплари кўпчиликни шокка туширди (видео)

Кейрушнинг истеъфодан кейинги гаплари кўпчиликни шокка туширди (видео)
Ҳафта бошида Эрон терма жамоаси бош мураббийи лавозимини тарк этган Карлуш Кейрушнинг маълум қилишича, форслар жамоаси Қатар футбол ассоциациясининг молиявий ёрдамисиз Осиё Кубогида иштирок этмаслиги мумкин эди.

Португалиялик мутахассис истеъфодан кейин маҳаллий телевидениега интервью берган ва унда Эрон ҳукумати йиллар давомида терма жамоага етарлича эътибор қаратмаганини маълум қилган.

«Агар Қатар футбол ассоциацияси бўлмаганида, ҳеч нарса қилолмаган бўлардик! Ҳатто мана шу тайёргарлик базаси ҳам бўлмасди. Йиғинлар ва ўртоқлик учрашувлари ҳам ўтказмасдик. Ҳамма нарса учун улар тўлаб беришди.

Охирги ўйинимизни олсак, улар стадион, майдон ва иккала терма жамоа учун пул тўлашди. Ҳаммасини Қатар тўлади. Чунки Эронда ҳеч нарса йўқ – ноль!» – таъкидлаган Кейруш.

«Кўп ёмон ҳиссиётларни бошдан кечиряпман. Бу жамоа, футболчилар ва ходимларни сақлаб қолиш учун ишлашим керак эди. Амалда бу осон нарса эмас. Ўзимизни ҳеч қандай муаммо йўқдек кўрсата олмаймиз», – деган у.

Эслатиб ўтамиз, Эрон кеча БААда якунланган Осиё Кубогининг ярим финалида Японияга мағлуб бўлган ҳолда (0:3) турнирни тарк этди. Жамоа 43 йилдан буён Осиё чемпионлигини қўлга кирита олмаяпти.

65 ёшли Карлуш Кейруш 2011 йилнинг апрель ойида Эрон терма жамоаси бошқарувига келганди. Унинг қўл остида форслар 2 марта ЖЧга чиқишди. 2018 йилги мундиалдан сўнг мураббийнинг шартномаси якунига етган, шунга қарамай у бироз ноаниқликдан сўнг қитъа биринчилига якунига қадар яна лавозимга қайтишга рози бўлган эди.

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Фикрлар (0)


Янгиликлар » Спорт » Кейрушнинг истеъфодан кейинги гаплари кўпчиликни шокка туширди (видео)
[/banner_pushhouse