00:30 / 03.02.2019
3 578

«Ювентус» Марсело учун 45 млн евро тўлашга тайёр

«Ювентус» Марсело учун 45 млн евро тўлашга тайёр
«Ювентус» ҳали ҳам «Реал» ҳимоячиси Марселони сотиб олиш ниятида, деб хабар беради Daryo.
Жорий мавсум охирида туринликлар 30 ёшли бразилиялик футболчи учун 45 миллион евролик таклиф билан чиқади. Клуб Марселога йилига 12 миллион евро маош беришга тайёр.

Ҳимоячининг «Реал» билан тузган шартномаси 2022 йилнинг ёзида ниҳоясига етади.
«Ювентус» клуби Алекс Сандрони АПЛнинг топ-клубларидан бирига сотишни режалаштирмоқда. Ундан тушган маблағнинг бир қисмини Марселони сотиб олишга сарфлайди.

Маълумот учун, жорий мавсумда Марсело 12 та учрашувда майдонга тушди ва 2 та гол уришга муваффақ бўлди. Аввалроқ Мадрид клуби бош мураббийи Сантьяго Солари ҳимоячининг ортиқча вазни сабаб асосий таркибга кира олмаётгани ҳақида маълум қилганди.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Спорт » «Ювентус» Марсело учун 45 млн евро тўлашга тайёр