00:55 / 03.02.2019
3 738

«Барселона» Мессининг дубли эвазига мағлубиятдан қутулиб қолди

«Барселона» Мессининг дубли эвазига мағлубиятдан қутулиб қолди
Испания примероси 22-туридан ўрин олган «Барселона» ҳамда «Валенсия» ўртасидаги ўйин ўз поёнига етди.

«Камп Ноу» стадионида кечган баҳс 2:2 ҳисобида ўз поёнига етди. 24-дақиқада Кевир Гамейро меҳмонларни ҳисобда олдинга олиб чиққанди. 32-дақиқага келиб, «Валенсия» пенальти тепиш имкониятига эга бўлди ва зарбани Парехо аниқ амалга оширди.

Орадан кўп ўтмай «Барселона» ҳам пенальти ишлади ва Лионель Месси ҳисобни қисқартирди. Биринчи бўлим шу ҳисобда якунланди.
Иккинчи бўлимда табиийки, мезбонлар катта кучни ҳужумга ташлади ва 64-дақиқада яна ўша Леонинг маҳорати уларни мағлубиятдан қутулиб қолди.

ЛА ЛИГА. 22-ТУР
БАРСЕЛОНА – ВАЛЕНСИЯ - 2:2 (1:2)
2 февраль, 22:30. «Камп Ноу» 76 789 томошабин.
Голлар:
0:1 – 24 Гамейро, 0:2 – 32, пенальти Парехо, 1:2 – 39, пенальти Месси, 2:2 – 64 Месси.

Барселона: тер Стеген, Пике, Серджи Роберто, Нелсон Семеду (Альба, 46), Вермален, Аленья (Артур, 66), Ракитич, Видаль, Коутиньо (Малком, 84), Месси, Суарес.
Валенсия: Нето, Гарай, Тони Лато, Пиччини, Габриэл, Васс, Коклен (Кондогбиа, 72), Парехо, Черышев, Родриго (Санти Мина, 79), Гамейро (Ферран Торрес, 40).
Огоҳлантиришлар: Серджи Роберто (31), Ракитич (45), Альба (90).

Манба: www.interfutbol.uz

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Спорт » «Барселона» Мессининг дубли эвазига мағлубиятдан қутулиб қолди