11:13 / 03.02.2019
4 250

«Ювентус» яна 3 та гол ўтказиб юборди (видео)

«Ювентус» яна 3 та гол ўтказиб юборди (видео)
«Ювентус» Италия А Сериясининг 23-турида «Парма» билан ўйинда очко йўқотди. Туринда бўлиб ўтган учрашув 3:3 ҳисобидаги дуранг билан якунланди.

Ўйиннинг 36-дақиқасида Криштиану Роналду ҳисобни очди. 62-дақиқада Даниэле Ругани мезбонларнинг устунлигини оширди, аммо икки дақиқа ўтиб Антонио Барилла ҳисобни қисқартирди. Яна икки дақиқа ўтиб эса Роналду туринликларни яна олдинга бошлади, аммо майдон эгалари ғалабани сақлаб қола олишмади. Ўйин охирида «Парма» ҳужумчиси Жервиньонинг голлари якуний ҳисобни таъминлади. Африкалик ҳужумчи ҳал қилувчи голни ўйинга қўшиб берилган дақиқаларда урди.

«Ювентус» 22 турдан кейин 60 очко билан А Серия турнир жадвалини бошқаришда давом этмоқда. Аммо бу турда «Сампдория» устидан ғалаба қозонган «Наполи» орадаги фарқни 9 тага қисқартирган.

Қайд этиш керакки, Турин клуби қаторасига иккинчи ўйинда ғалаба қозона олмаяпти ва қаторасига иккинчи ўйинда 3та гол ўтказиб юборди. Бироз олдинроқ «Ювентус» Италия Кубоги доирасида «Аталанта»га 0:3 ҳисобида мағлуб бўлиб, турнирни тарк этганди.

Италия чемпионати
22-тур
Ювентус – Парма 3:3 (1:0, 2:3)
Голлар:
1:0 – 36 Роналду, 2:0 – 62 Ругани, 2:1 – 64 Барилла, 3:1 – 66 Роналду, 3:2 – 74 Жервиньо, 3:3 – 90 Жервиньо.
Ювентус – Перин, Жоау Канселу, Ругани, Касерес, Спинаццола, Хедира (Бентанкур, 79), Пьянич, Матюиди, Дуглас Коста (Бернардески, 46; Жан, 86), Роналду, Манжукич.
Парма – Сепе, Якопони, Бруну Алвеш, Бастони, Гальоло, Куцка (Спрокати, 86), Скоццарелла (Штулац, 76), Барилла, Биабиани (Силигарди, 57), Инглезе, Жервиньо.
Огоҳлантиришлар: Барилла (26), Скоццарелла (28), Жан (90).

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Спорт » «Ювентус» яна 3 та гол ўтказиб юборди (видео)