
Саудия Арабистони чемпионатининг 18-турида "Уҳуд" ва "Ал-Иттифоқ" жамоалари беллашишди.
Мазкур баҳсда Игнатий Нестеров ўзининг дебют учрашувини ўтказди. Биринчи бўлимда Муҳаммад Фузайир ва Карл Межани ўз ҳисобларига гол ёздириб қўйишди ва натижада "Уҳуд" клуби 2:0 ҳисобидаги устунлик билан танаффусга йўл олди. Аҳмад Акеши 51-дақиқада Нестеров дарвозасига йўл топа олди - 2:1. Ушбу натижа ўйин тугагунига қадар ўзгармади.
Мусобақада "Ал-Иттифоқ" 7-ўринда, "Уҳуд" клуби эса охирги 16-поғонада бормоқда.
P.S. Учрашувнинг 35-дақиқасида "Уҳуд" футболчиси Муҳаммад Яҳё қизил карточка сабаб майдонни эрта тарк этди. «Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг Мавзуга оид янгиликлар