
Испания чемпионати 22-туридан ўрин олган навбатдаги ўйинлар ўтказилди.
"Реал Мадрид" ўз майдонида "Алавес" устидан йирик ҳисобда ғалаба қозонди – 3:0. Голларга Бензема, Винисиус Жуниор ҳамда Мариано Диас муаллифлик қилди.
Шу тариқа, 3-поғонани банд қилиб турган "Реал" очколари сонини 42 тага етказиб олди ва 2-ўринда бораётган "Атлетико Мадрид" билан фарқни 2 очкога етказди.
Яна бир ўйинда "Эйбар" ўз майдонида "Жирона" дарвозасига жавобсиз 3 та гол урди.
Реал Мадрид – Алавес 3:0
Голлар: 1:0 – 30 Бензема, 2:0 – 80 Винисиус Жуниор, 3:0 – 90 Диас.
Реал Мадрид – Куртуа, Рамос, Регилон, Одриосола, Начо, Модрич, Каземиро, Винисиус Жуниор (Иско, 87), Себальос, Бэйл (Асенсио, 63), Бензема (Диас, 75).
Алавес – Пачеко, Марипан, Лагуардиа, Дуарте, Вигарай, Пина, Ману Гарсия (Гвидетти, 81), Хони Родригес, Вакасо, Бурги (Ролан, 67), Кальери (Алекс Бланко, 81).
Огоҳлантиришлар: Лагуардиа (32), Бурги (54), Вакасо (74).
Эйбар – Жирона 3:0
Голлар: 1:0 – 37 Пенья, 2:0 – 46 Шарлес, 3:0 – 57, пенальти Шарлес. «Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг Мавзуга оид янгиликлар