16:08 / 06.02.2019
5 316

"Пахтакор" иккита кам "Насаф"!

"Пахтакор" иккита кам "Насаф"!
ПФЛ сайтида "Пахтакор" бугун "Насаф"дан Одилжон Ҳамробековни трансфер қилгани ва футболчини ОЧЛ-2019 ўтиш ўйинлари учун қайдномага киритгани маълум қилинди. Шу тариқа "шерлар" 2017 йилнинг ёзидан бери қаршиликларнинг тўққизинчи футболчисини ўз сафларига қўшиб олишди.

Бунга қадар Тошкент клуби "аждарлар"дан аввалига Элдор Суюнов ва Шерзод Аъзамовни, кейинчалик Акмал Шораҳмедов, Дилшод Раҳматуллаев, Баҳром Абдураҳимов, Фаррух Сайфиев ҳамда Драган Черанни Пойтахтга чорлади. Яқиндагина эса “Насаф”нинг шунча футболчисини “талон-тарож” қилган “Пахтакор” Санжар Қувват ва Одилжон Ҳамробековни ҳам ўз томонига оғдириб олди.

Эслатиб ўтамиз, Акмал Шораҳмедов яқиндагина Олмалиқнинг АГМК жамоасига кўчиб ўтди. Ўнг қанот ҳимоячиси Миржалол Қосимов жамоаси сафини тўлдирди.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Спорт » "Пахтакор" иккита кам "Насаф"!