07:56 / 06.02.2019
4 507

"Насаф": Ҳаммаси учун раҳмат, Одилжон!

"Насаф": Ҳаммаси учун раҳмат, Одилжон!
“Насаф” футбол мактабини 2012 йилда тамомлаб, аввало ёшларимиз таркибида сўнг эса асосий таркибимизда тўп тепган иқтидорли ярим ҳимоячимиз Одилжон Ҳамробеков Тошкентнинг “Пахтакор” клубига трансфер қилинди.
Бундан буён Одилжон “Пахтакор” клуби шарафини ҳимоя қилади.

Одилжон Ҳамробеков жамоамииздаги фаолияти давомида қатор ютуқларга эришди. Шунингдек у мамлакатимизнинг турли ёш тоифасидаги терма жамоаларида юртимиз шаънини муносиб ҳимоя қилиб, катта зафарларни қўлга киритди.

Биргина мисол тариқасида унинг 2018 йилда бўлиб ўтган U-23 Осиё чемпионатида чемпионликни қўлга киритганлигини айтиб ўтиш жоиз ва мусобақанинг энг яхши ўйинчиси сифатида эътироф ҳам этилди. У 2017 йилдан миллий терма жамоамизга ҳам мунтазам жалб этиб келинмоқда ва шу пайтгача 9 марта расмий ўйинларда майдонга тушди.

Тарбияланувчимиз Одил Ҳамробековни келгусида бунданда катта ютуқларни қўлга киритишига ишонамиз.

Одилжонга клубимиз раҳбарияти, мураббийлари, футболчилари ҳамда барча мухлисларимиз номидан клубимиздаги фаолияти учун каттадан-катта ташаккурлар билдирамиз ва келгуси фаолиятида улкан зафарлар тилаймиз.

Ҳаммаси учун раҳмат, Одилжон!
"Насаф" ПФК жамоаси

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Спорт » "Насаф": Ҳаммаси учун раҳмат, Одилжон!