06:15 / 06.02.2019
4 213

Туркия суперкубоги – 2019 Тошкентдаги «Миллий» стадионда ўтказилиши мумкин

Туркия суперкубоги – 2019 Тошкентдаги «Миллий» стадионда ўтказилиши мумкин
2019 йилги Туркия суперкубоги ғолибини аниқлаш учун кечадиган ўйин Тошкентдаги «Миллий» (собиқ «Бунёдкор») стадионида ташкиллаштириш устида музокаралар олиб борилмоқда, деб хабар беради Kun.uz мухбири ўз манбаларига таянган ҳолда.

Учрашув жорий йилнинг август ойида ташкиллаштирилади, бироқ аниқ сана ҳали маълум эмас.

Қайд этиб ўтиш жоизки, бу 1966 йилдан буён мунтазам ташкиллаштирилиб келинаётган (фақатгина 2011 йили мамлакат футболидаги коррупция можароси туфайли ўтказилмаган) Туркия суперкубогининг илк марта Туркия Республикасидан ташқарида ташкиллаштирилаётган ҳолат эмас. 2006, 2007, 2008 йилги мавсумларда ҳам Суперкубок Германия стадионларида бўлиб ўтган.

Суперкубокнинг 2018 йилги «Ақҳисар Беледийеспор» - «Галатасарой» ўйини Кўнёдаги «Буюкшаҳар» стадионида 5 август куни бўлиб ўтган. Учрашувнинг асосий вақти 1:1 ҳисобида якунлангач, пенальтилар сериясида омад «Ақҳисарспор» клубига кулиб боққан.

Умуман, Туркия суперкубогини энг кўп қўлга киритган клуб «Галатасарой» бўлиб турибди — 15 марта. У 9 марта финалчи бўлган. «Фенербахче» 9 марта ғолиб чиққан, 9 марта ютқазган. Учинчи ўриндаги «Бешиктош» эса жами 20 марта финалга йўл олиб, уларнинг 8 тасида ғалаба қозонган. «Трабзонспор» қўлга киритган кубоклар сони ҳам 8 та, бироқ у уч мартагина ютқазган.

Суперкубокда энг кўп тўқнаш келган жуфтлик эса «Бешиктош» - «Галатасарой»дир. Улар 8 марта дуч келишган ва уларнинг бештасида «Галатасарой» ғалаба қозонган.

Суперкубокда энг кўп гол урган ўйинчи Хоқон Шукурдир – 5 та гол.

Эслатиб ўтамиз, Туркия Суперкубоги-2019 да 2018/19 йилги мавсумда Туркия суперлигаси чемпиони ва Туркия кубоғи соҳиби тўқнаш келишади.

Айни пайтда мамлакат кубогининг 1/4 финали ўтказилмоқда. Жумладан, бугун дастлабки икки ўйин бўлиб ўтади. Жавоб учрашувлари 26-28 февраль кунлари бўлиб ўтади:

05.02. «Трабзонспор» - «Умронияспор»

05.02. «Йени Малатяспор» - «Гўзтепе»

06.02. «Галатасарой» - «Ҳатайспор»

07.02. «Ақҳисарспор» - «Қосимпошо»

18 та клуб иштирок этадиган Туркия суперлигасида эса «Истанбул Башақшеҳир» 20-турдан сўнг 44 очко билан пешқадам бўлиб турибди. 2-ўриндаги «Галатасарой»да 36 очко, 3-4-5-ўринларда кетаётган «Бешиктош», «Йени Малатяспор», «Трабзонспор» клублари 33 очкодан жамғаришган.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Спорт » Туркия суперкубоги – 2019 Тошкентдаги «Миллий» стадионда ўтказилиши мумкин