Уммон бош мураббийи Пим Вербек ишдан кетди

  • 07 февраль 2019, 08:23
  • 963
  • Спорт
  • Уммон бош мураббийи Пим Вербек ишдан кетди
    Осиё Кубогида Уммон терма жамоасини бошқарган Пим Вербек истеъфога чиқарилди.
    Маълумки, уммонликлар биз билан бир гуруҳда кураш олиб борган ҳамда илк ўйинда бизга 1:2 ҳисобида имкониятни бой берганди. Кейинчалик бу жамоа учинчи ўринни олиб бўлса-да гуруҳдан чиқди ва 1/8 финалда Эронга мағлуб бўлиб мусобақани тарк этди.

    Бугун эса Уммон футбол федерацияси голландиялик мураббий истеъфога чиққанини маълум қилди. Хабарда Пим Вербекнинг шу билан мураббийлик фаолиятини тўгатмоқчи экани ҳам айтилган.

    » » Уммон бош мураббийи Пим Вербек ишдан кетди