14:05 / 07.02.2019
3 926

Рустам Ашурматов Жанубий Корея клубига ўтди

Рустам Ашурматов Жанубий Корея клубига ўтди
«Бунёдкор» академияси тарбияланувчиси, 2015 йилдан буён клубнинг асосий таркиб футболчиси ҳисобланган Рустам Ашурматов Жанубий Кореянинг «Гвангжу» клубига ўтди. Бу ҳақдаги маълумотни бугун «Бунёдкор» тасдиқлади.
Ашурматов Гвангжу шаҳри клуби билан 2 йиллик шартномага имзо чеккан.

2015 йилда «Бунёдкор» асосий таркибида дебют ўйинини ўтказган Ашурматов ўтган тўрт мавсумда чемпионатда 91 ўйин, Ўзбекистон кубогида 19 ўйин ва Осиё Чемпионлар лигасида 13 ўйинда «қалдирғочлар» шарафини ҳимоя қилди. Бу баҳсларда у беш марта рақиблар дарвозасини ишғол қилган.

Рустам ўсмирлар ўртасидаги Осиё ва Жаҳон чемпионатларида Ўзбекистон шарафини ҳимоя қилган. 2018 йил январида Хитойда ўтказилган ёшлар ўртасида (U-23) Осиё чемпионатида чемпионликни қўлга киритган.
Шунингдек, Рустам Ашурматов Ўзбекистон миллий терма жамоаси сафида ҳам 5 та ўртоқлик ўйинида қатнашган.

Маълумот учун, «Гвангжу» клуби 2010 йилда ташкил топган ва нуфузи жиҳатдан Жанубий Кореяда иккинчи ҳисобланмиш Кей-Лига 2 мусобақасида иштирок этади.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Спорт » Рустам Ашурматов Жанубий Корея клубига ўтди