18:30 / 08.02.2019
6 314

Элдор Шомуродов ФИФА эътиборида

Элдор Шомуродов ФИФА эътиборида
ФИФА расмий сайти якунига етган Осиё Кубогида порлаган ёш футболчилар ҳақида мақола чоп этди. Бизни хурсанд қилган жиҳати, сайт ходимлари ушбу рўйхатга терма жамоамиз ҳужумчиси Элдор Шомуродовни ҳам киритишди.

ФИФА сайти Шомуродовга шундай таъриф берган: "2015 йил ўтказилган U-20 жаҳон чемпионатида ўзини кўрсатган футболчилардан бири яна порлади. Шомуродов ўзини Амирликларда ҳам жуда яхши намоён эта олди".

"У айниқса Япония дарвозасига жуда чиройли гол урди. Айни пайтда "Ростов"да тўп тепаётган ҳужумчи бемалол кейинги учрашувларда ҳам Ўзбекистон миллий терма жамоасига ёрдам бера олади. Ундан ҳамманинг умиди катта"

ФИФА эътироф этган ёшлар орасида шунингдек Алмуаз Али (Қатар), Ритцу Доан (Япония), Крис Икономидис (Австралия) ва Ким Мин Жаэ (Жанубий Корея) бор.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Спорт » Элдор Шомуродов ФИФА эътиборида