23:20 / 08.02.2019
6 715

Европада энг кўп маош оладиган мураббий номи эълон қилинди

Европада энг кўп маош оладиган мураббий номи эълон қилинди
«Атлетико Мадрид» клуби бош мураббийи Диего Симеоне Топ-5 чемпионатлари орасида энг кўп маош оладиган бош мураббий, деб ёзади Дарё нашри.
Аргентиналик ойига 3,3 миллион евро миқдорида маош олади.

Англияда энг кўп ҳақ тўланадиган мураббий — «Манчестер Сити» бош мураббийи Хосеп Гвардиола. Клуб унга ҳар ой 1,9 миллион евро маош тўлайди.
«Ювентус» клуби бош мураббийи Италия чемпионатида энг кўп маош оладиган мутахассис ҳисобланади. У ойига 1,14 миллион евро ишлаб топади.

Германияда «Бавария» клуби бош мураббийи Нико Ковач етакчилик қилмоқда. Мюнхен клуби унга ҳар ой 580 минг евро тўлайди. Францияда эса ПСЖ Томас Тухелга 420 минг евро маош бермоқда.

Аввалроқ Европадаги етакчи чемпионатлар орасида энг кўп маош оладиган футболчилар ҳақида хабар берилганди.
Изоҳ: Бунда ойлик маошлар солиқлар тўловисиз кўрсатилган.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Спорт » Европада энг кўп маош оладиган мураббий номи эълон қилинди