Таниқли нигериялик футболчи Питер Одемвингие айни пайтда Тошкентда бўлиб турибди. Kun.uz манбасининг тасдиқлашича, уни «Бунёдкор» бош мураббийи Вадим Абрамов ўз клубида тўп суриш учун таклиф этган.
37 ёшли ҳужумчини бугун «қалдирғочлар»нинг «Бухоро»га қарши ўртоқлик учрашувини кузатаётган «Бунёдкор» мураббийлари билан кўришган. Манба маълумотига кўра, Абрамов ҳақиқатан ҳам уни жамоа ҳужум чизиғини кучайтириш мақсадида чақирган, аммо «Бунёдкор» раҳбариятига бу номзод билан шартнома имзолаш варианти маъқул келмаган.
Одемвингие эртага, 10 февраль куни Тошкентдан жўнаб кетиши кутилмоқда.
Фото: ЎзА
Маълумот учун, Питер 1981 йилда Тошкентда туғилган. Фаолияти давомида «Лилль», «Локомотив» Москва, «Вест Бромвич», «Кардифф» ва «Сток Сити» каби клубларда ўйнаган; Нигерия терма жамоаси сафида Африка миллатлар кубогининг уч карра бронза медали соҳиби бўлган. У 2017 йилдан буён Индонезиянинг «Мадура Юнайтед» клуби шарафини ҳимоя қилаётган эди. «Замин» янгиликларини «Вконтакти»да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Ўзбекистонда зилзилага тайёргарлик кучайтирилади
«Реал Мадрид» устози Карло Анчелотти кечаги ғалабадан сўнг нималар деди?
Эрдўғон: «Исроил Гитлердан ҳам ўтиб кетди»
Сирдарёда бюджетга жуда кўп миқдорда зарар етказган майнинг ферма аниқланди
Бизнес имкониятингизни кенгайтиринг
АҚШ разведкаси: Украина 2024 йил охиригача урушда ютқазиши мумкин
Хотирани яхшилашнинг жуда оддий усули топилди
Қондаги шакар миқдорини тартибга солувчи фойдали мева номи айтилди