
Фото: ЎФА матбуот хизмати
Ўзбекистон олимпия терма жамоаси шу йилнинг март ойида Токио-2020 олимпиадасига йўлланма берувчи Осиё чемпионати саралашида қатнашади.
Ушбу мусобақага тайёргарлик кўриш мақсадида Любинко Друлович бошчилигидаги Ўзбекистон олимпия терма жамоаси шу йилнинг 14-25 февраль кунлари Испаниянинг Сан-Педро-дель-Пинатар шаҳрида йиғин ўтказади, деб хабар берди ЎФА матбуот хизмати.
Йиғин давомида терма жамоамиз 3та назорат учрашувида майдонга тушади. Жумладан, 16 февраль куни Австриянинг «ВСГ Ваттенс» клубига қарши майдонга тушишади. 19 февралда эса «Реал Мурсия А» жамоаси билан куч синашишади. 21 февраль куни «Локомотив Тбилиси» жамоасига қарши назорат учрашуви ўтказиш режалаштирилган. «Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг