date
views 2 972

Солари: "Реал" ҳар доим совринлар учун охиригача курашади

Солари: "Реал" ҳар доим совринлар учун охиригача курашади
“Реал” клуби бош мураббийи Сантьяго Солари Ла Лига 23-турида “Атлетико”га қарши кечган учрашувдаги ғалабадан (3:1) сўнг ўз фикрларини билдириб ўтди.

– “Реал” ҳар доим совринлар учун охиригача курашади. Бу тарихий ҳақиқат. Ҳозир биз Испания чемпионатида иккинчи ўринни эгаллаб турибмиз, аммо олдинга ҳаракат қилишдан тўхтамаслигимиз керак. “Атлетико”нинг ҳам курашни давом эттиришини биламан. Бу жамоанинг ажойиб мураббийи бор, – дейди Соларининг сўзларини келтиради Goal нашри.

Эслатиб ўтамиз, “қаймоқранглилар” 23-турдан сўнг битта ўйин кам ўтказган “Барселона”дан 5 очко ортда қолган ҳолда иккинчи поғонада бормоқда.
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Спорт » Солари: "Реал" ҳар доим совринлар учун охиригача курашади