Серхио Рамос ушбу мавсумда топ-ҳужумчилардан ҳам кўп гол урмоқда

Серхио Рамос ушбу мавсумда топ-ҳужумчилардан ҳам кўп гол урмоқда
«Реал» ҳимоячиси Серхио Рамос Испания Ла Лигасининг 23-турида «Атлетико»га қарши кечган ўйинда пенальтидан гол урди (3:1).
Бу 32 ёшли испаниялик футболчининг жорий мавсум барча мусобақалардаги 11-голи бўлди.

Рамос фаолияти давомида илк марта битта мавсумда 11 та гол урди. Бу ҳақда Squawka хабар берди.
2016/17 йилги мавсумда унинг ҳисобида барча мусобақаларни ҳисоблаганда 10 та гол мавжуд эди.

Жорий мавсумда Рамосдан қуйидаги ҳужумчилар ҳам кам гол киритди:
1. Пауло Дибала - 10
2. Альваро Мората - 9
3. Ромелу Лукаку - 9
4. Марио Манжукич - 9
Zamin.uz сайтини Google'га қўшинг"Zamin"ни Telegram'да ўқинг!
Zamin AI билан мухокама килингЯнгиликни тахлил килинг, фойдали маслихатлар олинг

Изоҳлар 0

Мавзуга оид янгиликлар