Суперлига-2019. ПФЛ янги мавсум учун чипталар нархини маълум қилди

  • 11 февраль 2019, 09:54
  • 1 869
  • Спорт
  • Суперлига-2019. ПФЛ янги мавсум учун чипталар нархини маълум қилди
    ПФЛ янги мавсум учун чипталар нархи ҳақида маълумот берди.
    "Барча мусобақаларга кириш чипталарининг нархи клуб томонидан мустақил ўрнатилади. Шу билан бирга чипталарнинг минимал нархини ЎФА ва ЎзПФЛ белгилайди. Кириш чипталарининг сотилишидан тушган даромад учрашувда майдони “эгаси” бўлган клуб ихтиёрида қолади. Чипта нархининг белгиланишида VIP секторларга туташ секторлар учун чиқарилган чипталар нархи, қарама-қарши томон секторлари учун чипталар нархидан камида уч марта қимматроқ бўлиши шарт. Бунда мана шу туташ секторлар учун чиқарилган чипталар нархи 50 минг сўмдан кам бўлмаслиги керак", - деб ёзилган янги мавсум учун регламентда.

    » » Суперлига-2019. ПФЛ янги мавсум учун чипталар нархини маълум қилди