
«Ювентус» ҳужумчиси Криштиану Роналду А Сериянинг 23-турида «Сассуоло» дарвозасини ишғол этди, учрашув унинг жамоаси фойдасига 3:0 ҳисобида якун топди.
Эътиборлиси, Роналду Италия чемпионатида қаторасига тўққизинчи сафар ўйинида гол муаллифи бўлмоқда. Бу – нафақат унинг шахсий карьерасидаги, балки А Серия тарихидаги энг узоқ серия ҳисобланади.
Шу билан бирга, португалиялик юлдуз 2018/19 мавсумидаги барча мусобақаларда урган голларини сонини 20 тага етказди. У қаторасига 13-мавсумда камида 20 та тўп киритиб келмоқда. Криштиану «Манчестер Юнайтед» сафида 3 мавсум, «Реал»да 9 мавсум давомида 20 ва ундан кўпроқ марта рақиб дарвозасини ишғол этган.
Эслатиб ўтамиз, Роналду А Серия тўпурарлар рўйхатини бошқармоқда. Унинг ҳисобида 23 ўйинда урилган 18 та гол ва 7 та самарали пас бор. «Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар